12:09 / 24.02.2020
0
11829

Тошкентда ноқонуний қурол ва психотроп дориларни олиб юрган шахс қўлга олинди

Учтепа туманида ноқонуний қурол ва психотроп дори воситасини олиб юрган шахс ушланди

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 16 февраль куни Учтепа тумани 7-сонли ИИБга хизматга жалб қилинган Тошкент шаҳар ИИББ Патруль-пост хизмати бригадаси 4-батальон 3-отряди ходими сафдор Қ.Аҳмедов ва Миллий гвардия ходими тахминан соат 20:30ларда ўз ҳудудларида хизмат олиб бораётган вақтларида, Учтепа тумани 14-мавзеси 1-уй олдида номаълум шахс ички ишлар органлари ходимларини кўриб, ўз ҳаракатларида шубҳа уйғотган.

Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси хабарига кўра, ходимлар уни текширмоқчи бўлган вақтларида қочиб кетмоқчи бўлади, лекин тезкорлик натижасида ушланиб, шу жойнинг ўзида тинтув ўтказилган.

Қайд этилишича, унда костюмининг ён чўнтагидан “Пневматик” пистолет, 3 дона “Тропикамид” ва 4 дона “Регапед” номли психотроп дори воситаси борлиги аниқланиб, Учтепа тумани 7-сонли ИИБга олиб бориб шахси текширилган. Ушбу шахс Яшнобод туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган С.З. эканлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top