13:00 / 28.02.2020
1
13128
Реклама

Америка услубидаги юқори сифатли таълим берувчи университетда бепул ўқишни истайсизми? Унда AUCA’га марҳамат!

Фото: AUCA

Замонавий талабалар шаҳарчасида жойлашган American University of Central Asia (AUCA) турли халқаро таълим йўналишларига эга бўлиб, Қирғизистоннинг энг яхши университетларидан бири ҳисобланади.

Европа ва Марказий Осиёдаги ривожланаётган мамлакатларнинг энг яхши университетлари қаторига киради. QS University Rankings халқаро рейтинг агентлигининг QS Emerging Europe and Central Asia рейтингида AUCA бир неча йилдан буён энг яхши университетлар орасидан жой олиб келмоқда. Ушбу рейтингда университетлар 8 хил мезон бўйича баҳоланади, жумладан, онлайн таълимнинг мавжудлиги ва докторлик даражасига (PhD) эга ходимлар нисбатига алоҳида эътибор берилади.

AUCA ақлий эркинлик ва танқидий фикрлашни тарғиб қилувчи Америка услубидаги юқори сифатли таълимни таклиф этади. Талабалар университетдаги кўплаб тўгараклар орқали ўзларида етакчилик кўникмаларини ривожлантириши ва турли миллатга мансуб одамлар билан мулоқот қилиш, фикр алмашиш имкониятига эга бўлишади.

U.S. - CAEF стипендияси қандай афзалликларга эга?

  • Сиз ватанингиздан унчалик узоқ бўлмаган, халқаро миқёсда аккредитациядан ўтган Марказий Осиёдаги нуфузли университетда бизнес, иқтисодиёт, амалий математика ва информатика ёки дастурий муҳандислик сингари муҳим йўналишлар бўйича бакалавр даражасини оласиз.
  • Дастур ҲАММА харажатларни ўз ичига олади: ўқиш харажатлари, китоблар, уй-жой харажатлари ва, энг муҳими, ҳар ой стипендия ҳам оласиз.
  • U.S.-CAEF FELLOWS жамоаси билан бирга ўсасиз, улар энг яхши талабалар, етакчилар, новаторлар, университет клубларининг аъзолари, раҳбарлари ва асосчиларидир.
  • Университет ҳаётига муаммосиз мослашишингизга кўмаклашиш учун сизга мураббий тайинланади.
  • U.S.-CAEF эҳтиёжларингизга мос тренингларда қатнашишингиз учун имконият яратади.
  • Сиз тўлиқ молиялаштирилган INTERNSHIPS – Малака ошириш дастури орқали халқаро ва маҳаллий компанияларда амалий кўникмаларингизни мустаҳкамлашингиз ва профессионал хусусиятларингизни кенгайтиришингиз мумкин.
  • U.S.-CAEF сизга академик жиҳатдан юқори даражадаги ёрдам бериш учун инглиз тили, молиявий ҳисоб, математик статистика, макроиқтисодиёт, микроиқтисодиёт, таркибий дастурлаш, Python ва бошқа курсларда репетиторлик хизматларини таклиф қилади.
  • U.S.-CAEF сизга АҚШнинг Қўшма штатлар, Европа ва Осиёдаги нуфузли ҳамкор университетларидан бирида ўқиш учун имконият яратиб беради. Стипендия соҳиблари Франция, Ҳонконг, Латвия, Ҳолландия, Норвегия, Полша, Жанубий Корея, Туркия ва АҚШда алмашинув дастурларида қатнашдилар.
  • Сиз ALUMNI грантлар дастурида тақдим этилган имкониятлар, масалан, бизнес раҳбарлари билан учрашувлар, малака ошириш бўйича тренинглар, битирувчилар билан учрашувлар ва тармоқдаги тадбирларда иштирок этиш имконига эга бўласиз.

Шунингдек, дастурда қатнашчилар ўртасида ҳамжиҳатликни яратишга ёрдам берадиган кўплаб қизиқарли фаолиятларни ўз ичига олади.

Муҳим маълумотлар:

  • 2020-ўқув йили учун талабларни қуйидаги манзилдан билиб олса бўлади: www.uscaef.org
  • Грант соҳиблари фаолияти ҳақида кўпроқ маълумот: U.S.-CAEF YouTube Channel va Facebook.com/USCAEF/

Эслатма: Абитуриентлар университетнинг барча талабларга жавоб беришлари керак ва стипендия олишдан олдин AUCA талабаси сифатида қабул қилинишлари керак.

AUCA расмий веб-сайти: www.auca.kg

Реклама ҳуқуқи асосида

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top