22:23 / 03.03.2020
0
5481

АҚШда таянч фоиз ставкаси коронавирус сабабли шошилинч тарзда пасайтирилди

АҚШнинг федерал захира тизими (ФЗТ) дунё бўйлаб коронавирус тарқалаётгани ва бозорлар қулаётгани билан боғлиқ ҳолда фавқулодда чораларга борди. ФЗТ шошилинч йиғилишда таянч фоиз ставкасини пасайтирди. Бу 2008 йилги глобал молиявий инқироз вақтидан бери биринчи марта юз берди.  

Фото: Иллюстратив сурат

АҚШнинг марказий банки вазифасини бажарувчи ФЗТ таянч фоиз ставкасини 0,5 пунктга, яъни 1-1,25 фоизгача пасайтирди. Бунгача фоиз ставкаси 1,5-1,75 фоизни ташкил қилган.  

ФЗТ ушбу қарорни иқтисодий фаолликка қўшимча хатарлар яратаётган коронавирус эпидемияси билан тушунтирган.

ФЗТ қарорни эълон қилиши арафасида Bloomberg ахборот агентлиги АҚШ президенти маъмуриятида амалдорлар коронавирус эпидемияси оқибатларини минималлаштириш учун фоиз ставкасини туширишни талаб қилаётганларини маълум қилган.

Аввалроқ Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти коронавирус эпидемияси сабабли глобал савдо айланмаси 2020 йилда 3,75 фоизга камайишидан огоҳлантирган. 

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top