10:10 / 03.03.2020
7233

EPSILON (EDC): Чигил-4 қудуғидан олинган газнинг кунлик дебит ҳажми 350 минг куб.м ни ташкил этди

Фото: EPSILON

Жорий йилнинг 2 март куни қатламнинг маҳсулдор қисмидаги 300 м узунликда олиб борилган горизонтал бурғулаш ҳамда газ конденсатидан фойдаланган ҳолда қўлланилган ГРП ишларидан сўнг, қудуқдан газнинг саноат оқими олинди.

Қазиб чиқарилаётган маҳсулотнинг ҳаммаси мамлакат аҳолиси эҳтиёжини қондириш мақсадида ички бозорга йўналтирилмоқда.

Epsilon Development Company (EDC) Матбуот хизмати

Top