17:14 / 04.03.2020
0
5090

Ҳиндистон бош вазири коронавирус сабабли Холи фестивалида иштирок этмаслигини маълум қилди

Моди 2014 йилда бош вазирликка тайинланганидан буён ушбу фестивал доирасидаги расмий тадбирларда мунтазам иштирок этиб келган.

Фото: AFP

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди коронавирус тарқалганлиги сабабли Холи бўёқлар байрамида иштирок этмаслигини билдирди.

"Бутун дунёдаги экспертлар коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун оммавий тадбирларда қатнашмасликни тавсия қилди. Шу боис мен бу йилги Холи фестивали доирасидаги тадбирларда қатнашмасликка қарор қилдим"- деб ёзди Моди твиттерда.

Моди 2014 йилда бош вазирликка тайинланганидан буён ушбу фестивал доирасидаги расмий тадбирларда мунтазам иштирок этиб келган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ҳиндистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 28та ҳолат қайд этилган. Дунё бўйича эса коронавирусга чалинганлар сони 92,5 минг кишидан ошган, 3,1 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top