11:49 / 06.03.2020
0
5726

ЕТТБ Ўзбекистонда Coca-Cola’ни хусусийлаштириш устувор аҳамиятга эга эмаслигини маълум қилди

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Алкис Дракинос Coca-Cola’ни хусусийлаштириш жараёни қайси босқичда эканлигини айтди.

Фото: РИА Новости

«Coca-Cola’ни хусусийлаштириш масаласи муҳокама қилинди. Биз шуни кўрмоқдамизки, лойиҳа бўйича бошқа ҳаракатлар қилинмаяпти, эҳтимол устувор мақсадлар ўзгарган», - деди Дракинос журналистларга.

Унинг таъкидлашича, агар бу устувор вазифага айланса, ЕТТБ лойиҳада иштирок этишга қайтиши мумкин.

Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd. МЧЖ ҚКнинг 57,1 фоизи «Ўзбекозиқовқатҳолдинг» давлат ҳолдинг компаниясига, 42,9 фоизи эса The Coca-Cola Export Corporation’га тегишли. Ўзбекистон ҳукумати ЕТТБ билан давлат активларини сотиш ва стратегик инвесторларни қўшма корхонага жалб қилиш бўйича келишув юзасидан ҳамкорлик қилишни режалаштирганди. Битим 2019 йил охиригача амалга оширилиши кутилган эди.

Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd 1993 йилдан бери фаолият юритиб келади. Бугунги кунда қўшма корхона Тошкент, Наманган ва Урганчда жойлашган учта заводга эгалик қилади. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top