15:47 / 09.03.2020
0
15378

Хитойлик эксперт коронавируснинг дунё бўйлаб тарқалиши июнь охиригача давом этишини тахмин қилди

Охирги маълумотларга қараганда, вирус юқтирганлар сони 109,5 минг кишидан ошган. Касалликка чалинганларнинг 80 735 нафари Хитойга тўғри келади.

Фото: REUTERS

Коронавируснинг дунё бўйлаб тарқалиши июнь охиригача давом этади, деди хитойлик эпидемиолог Чжун Наньшань.

"Чегараларда санитария назоратини кучайтириш ва хориждаги эпидемия тарқалган ҳудудлардан келадиганлар учун кескин карантин сиёсатини ўрнатиш зарур", - деди у.

Дунё бўйлаб COVID-19 коронавирусига чалинишлар сони ўсиб бормоқда, деб ёзади South China Morning Post газетаси. Охирги маълумотларга қараганда, вирус юқтирганлар сони 109,5 минг кишидан ошган. Касалликка чалинганларнинг 80 735 нафари Хитойга тўғри келади.

Бутун дунё бўйича 3816та коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top