21:59 / 11.03.2020
0
10170

Пентагон Туркия Patriot’ни олмоқчи бўлса, Россияга С-400 ’ни қайтариши кераклигини айтди 

Туркия АҚШдан Patriot зенит-ракета мажмуаларини олмоқчи бўлса, унда Россияга С-400 мажмуаларини қайтариши лозим.

Patriot зенит-ракета мажмуаси / Фото: US Army

Бу ҳақда Пентагон раҳбари ёрдамчиси Жонатан Рэтт Хоффман айтиб ўтди.

“Пентагон раҳбарининг бу лавозимдаги биринчи кунидан бошлаб эгаллаган позицияси аниқ: Туркия С-400’ни қайтармагунча, Patriot’ни олмайди”, деб айтган Хоффман матбуот анжуманда.  

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 10 март куни АҚШ Анқара С-400 мажмуаларини сотиб олгани борасида ўз позициясини бироз юмшатганини маълум қилган.  

С-400 мажмуаси / Фото: РИА Новости, Алексей Мальгавко

АҚШ Туркия Россиядан С-400 мажмуаларини сотиб олганидан хавотир билдириб келади. Вашингтоннинг фикрича, Россия С-400’дан F-35 қирувчи самолётлари ҳақида маълумот олишда фойдаланиши мумкин. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top