15:27 / 12.03.2020
0
5402

Ўзбекистон Бош прокуратураси ва Россия Тергов қўмитаси ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди

Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг Россия Федерацияси Тергов қўмитаси раиси билан учрашуви ўтказилди

Фото: Бош прокуратура

Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевнинг Россия Федерациясининг Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув иштирокчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан Россия Федерацияси Тергов қўмитаси ўртасидаги ҳамкорлик профессионал алоқаларни йўлга қўйиш ва шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш орқали изчиллик билан ривожланаётганлиги таъкидланди.

Тарафлар ўзаро манфаатли бўлган кенг қамровли масалаларни муҳокама қилдилар ва идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари бўйича фикр алмашдилар. 

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан Россия Федерацияси Тергов қўмитаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Битим ҳамда 2020-2021 йилларга мўлжалланган идоралараро ҳамкорлик Дастури имзоланди. Ушбу ҳужжатларнинг амалда татбиқ этилиши ҳуқуқий соҳада ахборот ва илғор тажриба алмашиш орқали икки томонлама ҳамкорликнинг ривожланишини янги босқичга кўтаришга хизмат қилиши таъкидланди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top