10:20 / 22.03.2020
9020

Андижонда пост хизматидаги ходимлар ва ҳайдовчиларга тиббий ниқоблар тарқатилмоқда

Андижон шаҳрида ички ишлар ходимларини коронавирус касаллигидан ҳимоя қилиш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбирлар ўтказилмоқда.

Фото: Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати

Андижон вилояти ички ишлар ходимлари бирлашган касаба уюшма қўмитаси ва вилоят ИИБ тиббиёт бўлими ходимлари ҳамкорлигида Андижон шаҳридаги жамоат жойларида, бозорлар ва темир йўл ва автовокзалларда хизмат олиб бораётган йўл-патруль хизмати ва патруль-пост хизмати ходимларига тиббий ниқоблар ҳамда гигиеник воситалар тарқатилди.

Шунингдек, ИИБ касаба уюшма қўмитаси ўз хизмат бурчини сидқидилдан олиб бориб, аҳолига намунали транспорт хизматини кўрсатаётган транспорт ташкилотлари ходимларига миннатдорчилик сифатида йўл-патруль хизмати ходимлари билан ҳамкорликда тиббиёт ниқоблари тарқатди.

«Андижон вилояти ички ишлар ходимларига, барча профилактика инспекторлари, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш ходимларига тарқатиш мақсадида 20 000 дона тиббиёт ниқоблари ва 500 дона гигиеник воситалар харид қилинди», дейди бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Фазлиддин Бурхонов.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top