20:48 / 24.03.2020
21653

ЖССТ АҚШ коронавирус пандемияси марказига айланиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти матбуот котиби Маргарет Харрис АҚШ коронавирус пандемиясининг янги ўчоғига айланиши мумкинлигини айтди.

Фото: Reuters

Бу ҳақда RT нашри маълум қилди.

“Биз АҚШда касалланиш ҳолатлари жадал кўпаяётганини қайд қилмоқдамиз. Шу сабабли бу юз бериши мумкин”, деб айтган Харрис Женевадаги брифингда. 

ЖССТ маълумотларига кўра, айни вақтда коронавирусга чалинганлар сони 400 мингга яқинлашиб қолди. Охирги кунларда қайд қилинган касалланиш ҳолатларидан 85 фоизи АҚШ ва Европа давлатларига тўғри келган.

Бундан АҚШ ҳиссасига 40 фоизи тўғри келади. АҚШда айни вақтда коронавирусга чалинганлар сони 49 мингга яқинлашиб қолди, 588 киши ундан вафот этган. 

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top