15:53 / 28.03.2020
13028

Мактабгача таълим тизими ходимларининг меҳнат таътилларини узайтириш чоралари кўрилмоқда – вазирлик

Мактабгача таълим вазири матбуот котиби Дилафрўз Икромованинг айтишича, давлат тасарруфида мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари 31 мартгача меҳнат таътилига чиқарилган бўлиб, ҳозирги кунда навбатдан ташқари таътил муддатини узайтириш чоралари кўрилмоқда

Фото: KUN.UZ

У бу ҳақда 28 март куни АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Республикада барча турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида ўткир респиратор инфекциялар, грипп ва коронавирус касалликларини тарқалишини олдини олиш мақсадида 2020 йил 16 март кунидан бошлаб алоҳида кўрсатма бўлгунга қадар 14 050 мактабгача таълим ташкилотларни фаолияти тўхтатилиб, санитария-эпидемиологик осойишталик (СЭО) марказлари ёрдамида дезинфекция тадбирлари амалга оширилди. 

Давлат мактабгача таълим ташкилотлари, педагогика коллежлари ҳамда мактабгача таълим муассасалари раҳбар, яъни методист, тиббий ҳамшира ва қоровуллар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг ходимларидан ташқари барча ходимлар 2020 йилнинг 18 мартдан 31 мартга қадар навбатдаги йиллик асосий меҳнат таътилига чиқарилиб, таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми уларга қулай вақтда берилиши белгиланди. Ҳозирги кунда навбатдан ташқари таътил муддатини узайтириш чоралари кўрилмоқда, бу ҳақда алоҳида маълумот берилади”, дея Дилафрўз Икромованинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мактабгача таълим вазири матбуот котибининг таъкидлашича, бугунги кунда боғчаларнинг 1 458 681 нафар тарбияланувчиси уй шароитида қолмоқда. Карантин муддати тугагунига қадар Давлат хизматлари агентлиги томонидан боғчаларга йўлланма бериш тўхтатилган. 

Карантин даврида Мактабгача таълим вазирлиги марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалар, уларнинг қуйи бўғинлари ходимлари масофадан фаолият юритмоқда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top