22:48 / 28.03.2020
9457

Толиблар Афғонистон ҳукумати делегацияси билан музокара ўтказишдан бош тортди

"Толибон"нинг қайд этишича, ҳукумат эълон қилган делегация таркиби ҳаракатнинг талабларига мос келмайди.

Фото: Washingtonpost

"Толибон" ҳаракати Афғонистон ҳукумати томонидан шакллантирилган делегация билан музокара ўтказишдан бош тортди. Бу ҳақда ҳаракат баёнотида маълум қилинди.

"Биз фақат келишувга мувофиқ шакллантирилган музокарачилар гуруҳи билангина музокара ўтказамиз", - дейилади баёнотда.

"Толибон"нинг қайд этишича, ҳукумат эълон қилган делегация таркиби ҳаракатнинг талабларига мос келмайди ва толиблар билан Вашингтон ўртасида тузилган келишувга зиддир.

9 февралда Қатар пойтахти Доҳада АҚШ ва “Толибон” ўртасида тинчлик сулҳи имзоланганди. 

19 март куни Афғонистон ҳукумати “Толибон” томонидан юқори даражада зўравонлик сақланиб қолинаётгани туфайли унга қарши жанговар ҳаракатларни қайтадан бошлашга кўрсатма берди.

Top