21:00 / 29.03.2020
23901
Реклама

Карантин тақдим этган имконият: келажак учун режаларни қайта кўриб чиқиш вақти

Бугунги кунда деярли бутун дунё, жумладан Ўзбекистон аҳли ҳам карантинда ўтиришга мажбур. Карантин баъзиларга бир жазодек кўринаётган бўлиши мумкин. Аммо карантиннинг касаллик тарқалишига тўсиқ бўлиб хизмат қилишидан ташқари яна кўплаб фойдали томонлари мавжуд.

Экспертлар йўлларда автомобилларнинг камлиги ва кўчаларда пиёдаларнинг деярли йўқлиги гавжум мегаполислар экологиясига ижобий таъсир қилганини таъкидламоқдалар.

Илгари вақт танқислиги боис кўнглимиз тусаган машғулотларга фурсат топа олмасдик. Олдин бирор манзилга етиб олишга кетган, керак-керакмас ишларга сарфланган вақтимизни энди оиламиз билан мулоқотга, мутолаага ёки севимли машғулотимизга бағишлашимиз мумкин. Ҳа, кўпчилик шундай қиляпти ҳам.

Психологлар карантинни инсонни қаттиқ чарчатган кундалик бир хил ишлардан бир зум тин олиб, ўтиб бораётган умр ҳақида, кутаётган келажак борасида тафаккур қилиш, биз учун аслида нима муҳимлигини англаб олиш учун имконият, деб қабул қилишни тавсия этмоқдалар.

Баъзилар тушкунликка берилаётан ҳозирги вақтда келажак учун оптимистик режалар тузиш, бугунги имкониятлар-у эртанги фойдани таҳлил қилиш ўта муҳим. Зеро, тўғри тузилган режалар эртанги ёруғ кунларда бизни янги ютуқлар сари етаклайди. Ахир карантиндан кейин ҳаммаси яна изига тушиши, ҳаёт жўшиши аниқ-ку! Табиийки, яна белни боғлаб зиммамиздаги вазифаларни бажаришга киришамиз, тўхтаб қолган қурилишларни тезлаштирамиз, кейинга қолдирилган тадбирлар тараддудига тушамиз. Қайта очилган савдо марказларига катта харидлар учун ошиқамиз. Бу ҳаракатларимиз бесамар кетмаслиги учун машаққат билан меҳнат қилиб, шу даврга қадар ўз маҳсулотлари ила ички ва ташқи бозорларни безаган тадбиркорларнинг товарларига эътибор қаратмоқ ёхуд солиштириб ўрганмоқ шу паллада айни муддао. Дадиллик билан айта оламизки, бунда сизга ёрдам берадиган ишончли лойиҳа – MyShop.

MyShop компанияси мана бир неча йилдирки, ўзининг реклама хизматларини амалга ошириб келмоқда. Хусусан, компания MY5 “Mening Yurtim” телеканали орқали эфирга узатиладиган дастурига, 100 дан ортиқ мажмуалардаги INDOOR реклама тармоқларига ва “MyShop Journal” журналига, шунингдек, махсус колл-марказига эга.

Карантин даврида, турли маълумотларга янада ўч бўлган пайтингизда MyShop’нинг “Mening Yurtim” телеканали орқали 5 апрель санасидан узатиладиган янгиланган версиясига бегим кунлари соат 13:35 ва 19:35 да, якшанба куни эса соат 18:30 да эфирда бошланадиган  дастурларига эътибор қаратишингиз фойдадан холи бўлмайди. Зеро, дастурда намойиш этиладиган илғор компаниялар маҳсулотларини солиштириш, сизга қай бири мослигини чамалаш ва бу борада саволларингиз бўлса MyShop’нинг махсус колл-марказига қўнғироқ қилиб қўшимча маълумотлар олиш сизнинг эртанги шижоатли ва харидларга бой ҳаётингиз учун фойда келтиришдан бошқаси эмас. Эртанги гўзал ҳаётни қуриш учун керак бўладиган товарлар рўйхатини бугун тузиб қўйганимиз маъқул.

P.S. Карантинда бўлган даврингизда сиз учун меҳнат қилишда давом этувчи “My Shop Group” cиз ва яқинларингизга тинчлик ва омонликни тилаган ҳолда ҳар биримиз учун зарур бўлган бу чекловлар даврини ҳам имконият деб билишга чорлайди!

Реклама ҳуқуқи асосида

Top