09:00 / 02.04.2020
5116

23-27 март кунлари оралиғида «Ўзбекинвест» 326 млн сўмдан ортиқ суғурта тўловларини амалга оширди

Фото: Ўзбекинвест

Суғурта компаниясининг энг муҳим мажбурияти бу ўз вақтида суғурта қопламасини амалга оширишдир. Агар суғурта ҳодисаси юз берса, унга суғурта қопламасини тўлашлиги учун мижоз ўзи танлаган суғурталовчининг ишончли эканлигига амин бўлиши керак.

«Ўзбекинвест» компанияси доимо мижозлар олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида ва самарали бажаришга интилади.

Хусусан, жорий йилнинг 23-27 март кунлари оралиғида компания томонидан 326 млн 399 минг 52,92 сўм миқдорида суғурта тўловлари амалга оширилди.

Тўловларнинг асосий қисми мажбурий суғурта турларига тўғри келади.

Ушбу кўрсаткичлар «Ўзбекинвест» компанияси суғурта қилдирувчилар олдида юқори даражадаги масъулиятни намойиш этиб, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатига катта эътибор беришининг натижасидир.

Эсингизда тутинг, сиз қаерда бўлсангиз ҳам автомобил ҳайдаганингиздами ё уйингизда бўлган пайтдами, доимо «Ўзбекинвест» cуғурта компаниясига ишонишингиз мумкин! 

«Ўзбекинвест» ЭИМСК ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Top