09:00 / 04.04.2020
3768

Тошкентда тиббий ниқоб ва қўлқопларни ташлаш учун махсус қутилар ўрнатилмоқда

Тошкентда фойдаланилган ниқоб, қўлқоп ва бошқа коронавирусдан ҳимоя воситаларини ташлаш учун махсус контейнерларни ўрнатиш бошланди. Зарарланиш хавфи бўлгани учун тиббий чиқиндиларни маиший чиқиндилар билан аралаштирмаслик керак.

Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Тошкентда тиббиёт чиқиндилари — ниқоб, қўлқоп ва бошқа коронавирусдан ҳимоя воситаларини йўқ қилиш учун махсус қутилар ўрнатилмоқда. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, коронавирус пандемияси сабаб тиббиёт чиқиндилари мисли кўрилмаган даражада кўп ҳосил бўлмоқда. «Мамлакатимизда ҳеч қачон бу қадар кўп дока ниқоблар, резина қўлқоплар, ҳимоя воситалари ишлатилмаган. Уларни ишлатиб бўлгандан кейин маиший чиқиндиларга аралаштириш, асло мумкин эмас», — дейилади хабарда.

Шу мақсадда пойтахтнинг Миробод туманида фаолият юритаётган «Мироншоҳ» ва «Раҳнамо» муқобил санитар тозалаш хусусий корхоналари Hasher Wееk лойиҳаси билан ҳамкорликда янги лойиҳага қўл урди.

Корхоналар ўз тасарруфидаги чиқинди йиғиш майдончаларига (улар жами 14 та) ишлатилган ниқоблар, резина қўлқоплар, турли хилдаги тиббий ҳимоя воситаларини ташлаш учун мўлжалланган замонавий чиқинди қутиларини ўрнатмоқда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top