09:30 / 23.04.2020
22548
Реклама

Карантин вақтида йирик ишлаб чиқариш корхоналари қандай ишламоқда? SAFI компанияси мисолида кўрамиз

Бутун дунёни таҳликага солаётган пандемия шароитида Ўзбекистондаги аксарият йирик ишлаб чиқарувчи корхоналар ўз иш фаолиятларини давом эттиришмоқда. Бундай компаниялардан бири сифатли товуқ гўшти маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи SAFI брендидир. 

Мураккаб вазиятда халқимизнинг товуқ гўшти маҳсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида, корхона раҳбарияти ишлаб чиқариш жараёнини давом эттиришга қарор қилди. Бунинг учун биринчи навбатда карантин талабларига тўла риоя этилмоқда. Компания ҳудудига кириш постлари стандартлар асосида жиҳозланган бўлиб, ишга келаётган ҳар бир ходим махсус текширувлар ва дезинфекция йўлакларидан ўтади.

Барча санитар-эпидемиологик талабларга жавоб берадиган синчков текширувдан ўтмаган бирор бир машина компания ҳудудига кириши мумкин эмас. Корхонада телефондан фойдаланиш ва ҳужжатлар билан ишлашнинг қатъий қоида ва талаблари жорий этилган. Иншоотлар ва уларга ёндош ҳудудларда кундалик дезинфекция бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш – бу ходимларни юқумли касалликларга чалиниш хавфини камайтиришга ёрдам берадиган муҳим санитар-гигиеник профилактика чорасидир.

Қайд этиш лозимки, кўрилаётган карантин чоралари бу фақат корхона ходимларининг коронавирусни юқтириш ёки тарқатишдан сақланиш бўйича хавфсизликни таъминлаш борасидаги ишларини кучайтиради. Умуман олганда санитар-гигиеник меъёр ва қоидаларга амал қилиш SAFI компанияси иш фаолиятининг асосий тамойилларидан ҳисобланади. Санитар талаблар бу ердаги технологик жараёнларнинг барча босқичларида бажарилади. Ходимлар ҳамиша шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишади. 

SAFI компаниясининг асосий мақсади – Ўзбекистон халқини сифатли, ҳалол ва экологик тоза маҳсулотлар билан таъминлашдир.

МЧЖ «SIFATLI TOVUQ»
Манзил: 100033 , Тошкент ш.
Бектемир, Олтинтопган кўчаси ,25.

Telegram: www.t.me/safi_uzb

Instagram: www.instagram.com/safiuzb

Facebook: www.fb.com/safi.uzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Top