10:50 / 24.04.2020
7462

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулотларининг уч ойдаги умумий ҳажми маълум қилинди

2020 йилнинг январь – март ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 25,2 трлн. сўмни ёки 2019 – йилнинг мос даврига нисбатан 3,9 фоизни ташкил этди

Фото: Fotolia

Давстатқўм хабарига кўра, деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар – 23,7 трлн. сўмни, ўрмон хўжалиги – 1,3 трлн. сўмни, балиқ хўжалиги – 0,2 трлн. сўмни ташкил қилди. ЯИМ (ЯҚҚ) таркибида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигининг улуши 14,8 фоизга тенг бўлди. Мазкур тармоқнинг ЯИМ мутлақ ўсиш суръатига таъсири 0,5 ф.п.ни ташкил этди.

2020 йилнинг январь-март якунларига кўра, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот (хизмат)лар умумий ҳажмининг 93,7 фоизи – деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар, 5,3 фоизи – ўрмон хўжалиги, 1,0 фоизи – балиқ хўжалиги ҳиссасига тўғри келади. 

2020 йилнинг январь – март ойларида ҳудудлар кесимида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг энг юқори ҳажми Самарқанд (3,4 трлн сўм) ва Тошкент (3,3 трлн сўм) вилоятларида қайд этилди. Аксинча кам ҳажмга эга ҳудудларга Сирдарё вилояти (811 млрд. сўм), Қорақалпоғистон Республикаси (829 млрд. сўм) ва Навоий вилоятини (1,3 трлн сўм) келтириб ўтиш мумкин. 

Республика кўрсаткичидан юқори ўсиш суръатлари Бухоро ва Фарғона, Сурхондарё, Хоразм, Андижон вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида кузатилди. Самарқанд, Қашқадарё, Сирдарё, Навоий ва Тошкент вилоятларида эса аксинча ўсиш суръатлари пастлиги кузатилди. 

Республиканинг қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажмида Самарқанд вилоятининг улуши 13,5 фоизни ташкил этди ва ҳудудлар бўйича юқорилигича қолмоқда, Тошкент ва Бухоро вилоятлари мос равишда 13,2 фоиз ва 8,6 фоиз кўрсаткич билан кейинги ўринларни эгаллади. Энг кам улуш Сирдарё вилояти (3,2 фоиз), Қорақалпоғистон Республикаси (3,3 фоиз) ва Навоий вилоятида (5,5 фоиз) қайд этилди.

Top