21:24 / 28.04.2020
9552

Андижонда бугун тузалиб чиққан 27 беморнинг 15 нафари тиббиёт ходимлари экани маълум бўлди

28 апрель куни Андижон вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус касаллигидан даволанаётган беморларнинг 27 нафари буткул соғайди.

Фото: KUN.UZ

Kun.uz вилоят ҳокимлигидан олган маълумотга кўра, тузалиб чиққанларнинг 15 нафари – тиббиёт соҳаси вакилларидир.

Улардан 3 нафари врач, 8 нафари ҳамшира, 3 нафари кичик тиббий ходим ва 1 нафари техник ходим бўлиб фаолият юритган.

Бугун реабилитацияга ўтказилган 27 кишидан 21 нафари аёллар, 5 нафари эса вояга етмаган фуқаролардир.

«Соғайганларнинг 10 нафари Андижон шаҳар, 10 нафари Андижон тумани, 4 нафари Олтинкўл, 2 нафари Хўжаобод ҳамда

1 нафари Тошкент шаҳрида яшовчиларни ташкил қилади.

Бугунга қадар Андижон вилоятида жами 155 киши коронавирусга чалинган бўлиб, айни дамда уларнинг 88 нафари буткул соғайди.

Ҳозирда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 67 нафар бемор даволанмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 28 апрель куни Ўзбекистон бўйича 100 киши коронавирусдан соғайиб, жами тузалганлар 992 кишига етди. Жами зарарланиш ҳолатлари 1939та, вафот этганлар 8 кишини ташкил этмоқда.

Top