20:35 / 02.05.2020
12217

Сўз қудрати - твиттердаги бир оғиз гапидан сўнг Маскнинг бойлиги 2,8 млрд долларга камайди

Tesla компаниясининг капитализацияси қарийб 15 млрд долларга камайди. Reuters агентлигининг ёзишича, 27 апрелда компания капитализацияси 145 млрд долларни ташкил этаётганди. 

Фото: Getty Images

SpaceX асосчиси ва Tesla раҳбари Илон Маскнинг бойлиги 2,8 млрд долларга камайиб, 36,6 млрд долларга тушиб қолди.

Бу Tesla акциялари Маскнинг Twitter’даги сўзларидан кейин юз берди — у твитида компания акциялари нархи жуда ошириб юборилганини ёзганди

1 май куни акциялар нархи 9,35 фоизга пасайиб, 708,77 долларга тушди. Савдолар ёпилиш вақтига келиб эса, уларнинг нархи 10 фоиздан кўпроққа тушиб кетди. 

Tesla компаниясининг капитализацияси қарийб 15 млрд долларга камайди. Reuters агентлигининг ёзишича, 27 апрелда компания капитализацияси 145 млрд долларни ташкил этаётганди. 

CNN телеканалининг қайд этишича, Маск 2013 йилда ҳам Лондондаги тадбирлардан бирида Tesla акциялари нархи ортиқча баланд эканлигини айтган.

Аввалроқ Маск ва АҚШ қимматбаҳо қоғозлар ва биржалар бўйича комиссияси келишув имзолаганди. Унга кўра, Маск твиттерда Tesla юристларининг розилигисиз компания тўғрисида ёзмайди. 

У шу билан бирга 20 миллион доллар жарима тўлаган ва Tesla директорлар кенгаши раислигини уч йилга тарк этганди.

Top