00:36 / 04.05.2020
10434

Тошкентда ЙҲХБ рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимлари ҳам фуқаролар қабулини бошламоқда

4 май, душанбадан бошлаб Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш ҳамда маъмурий амалиёт бўлимларида фуқаролар қабули давом этади.

Идорадан маълум қилишларича, диагностик станцияларда (техника назорати) ҳам фуқаролар қабули бошланади.

Бўлинмаларга душанбадан шанбагача соат 9:00дан 18:00гача мурожаат қилиш мумкин. Тушлик вақти – 13:00дан 14:00 гача.

Бундан олдин 4 майдан бошлаб пойтахт ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг туман бўлинмалари ҳам фуқаролар қабулини бошлаши эълон қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ва транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳномалар келаси йилдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Гувоҳномаларни давлат хизматлари марказлари орқали янгилаш мумкин.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top