23:06 / 04.05.2020
11876

Европанинг коронавирус эпидемиясининг энг юқори даражасидан ўтилмаган давлатлари маълум қилинди  

Европада коронавирус эпидемиясининг бошланғич тўлқини ўтаётган бўлса-да, унинг бир қатор давлатларида ҳали ҳам коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпаяётгани қайд этилмоқда. 

Фото: Reuters

Европа иттифоқининг коронавирус эпидемиясининг энг юқори даражасидан ҳали ўтилмаган 5 та давлати маълум қилинди. Бу ҳақда Европанинг касалликлар олдини олиш ва назорати марказига таяниб Reuters ахборот агентлиги хабар берди.  

Марказ директори Андреа Аммоннинг таъкидлашича, Болгарияда ҳамон коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпаяётгани қайд этилмоқда. Шу билан бирга, марказ Британия, Польша, Руминия ва Швецияда ҳам охирги 14 кун ичида сезиларли ўзгаришлар бўлаётганини кўрмаган.

Шу билан бирга, Европанинг бошқа давлатларида касалланиш ҳолатлари камаяётгани кузатилмоқда.

“2 май ҳолатига кўра, кўринишича, Европада коронавирус юқишининг бошланғич тўлқини ўзининг чўққисидан ўтди”, деб айтган Аммон.

Аввалроқ Испанияда карантин юмшатилиб, одамлар сайрга чиқа бошлади. Мамлакатда турли ёшдагилар учун сайр соатлари тақсимлаб берилди. Мисол учун, катталарга соат 6дан 10гача ва 20дан 23гача сайр қилишга рухсат берилган.

Шунингдек, Италияда 4,5 млн киши ўз ишига қайтаётгани маълум қилинди. Мутахассисларнинг фикрича, карантин чоралари енгиллаштирилиши италияликларнинг вирус билан бирга яшай олишларига жиддий текширув бўлади.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top