01:55 / 14.05.2020
11152

АҚШда коронавирусдан ўлим ҳолатлари расмий кўрсаткичлардан кўп бўлиши мумкинлиги айтилди

АҚШда коронавирус қурбонлари ҳақиқий сони расмий кўрсаткичлардагидан кўп бўлиши мумкин. Бу ҳақда мамлакатнинг бош инфекционисти Энтони Фаучи маълум қилди.

Фото: EPA-EFE/JUSTIN LANE

У буни сенатор Берни Сандерснинг АҚШда коронавирусдан вафот этганлар сони яққол камайтириб кўрсатилаётгани ҳақидаги сўзларига жавобан айтган.   

“Аксариятимиз ўлимлар сони эҳтимол кўпроқлигини ҳис қилмоқдамиз. Коронавирусча чалиниб уйида вафот этган ва шифохонага олиб борилмагани сабабли ҳисобга олинмаганлар бўлиши мумкин. Мен бу қанча фоизга кўплигини аниқ билмайман, бироқ бу рақамлар кўпроқ бўлса керак”, деб айтган Фаучи ва санитар чекловларнинг эрта бекор қилиниши янги касалланиш ҳолатларига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Охирги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 1,419 млндан кўпроқни, ундан вафот этганлар сони 84350 нафарни ташкил қилмоқда.  

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top