08:13 / 14.05.2020
17787

Eset Ўзбекистонда янги Android Trojan Spy троян вируси тарқалганини хабар қилди

Илова коронавирус эпидемияси ҳақида статистик маълумотларни харитада намойиш қилади, бироқ бир вақтнинг ўзида мобил қурилмада суратга олиши, галереядан фотоларни ўғирлаши, қурилмадаги контактлар рўйхати, SMS хабарномалар ва телефондаги барча бошқа иловалар бошқаруви учун жиноятчиларга шароит яратиши мумкин.

Eset компанияси Ўзбекистонда янги Android Trojan Spy троян вируси борлиги ва ушбу зарарли дастурни тарқатишда COVID-19 мавзусидан фойдаланилганини хабар қилди.

“Ўзкомназорат” хабарига кўра, илова коронавирус эпидемияси ҳақида статистик маълумотларни харитада намойиш қилади, бироқ бир вақтнинг ўзида мобил қурилмада суратга олиши, галереядан фотоларни ўғирлаши, қурилмадаги контактлар рўйхати, SMS хабарномалар ва телефондаги барча бошқа иловалар бошқаруви учун жиноятчиларга шароит яратиши мумкин.

Аввалроқ, давлат инспекцияси мобил иловаларни юклаш ва ўрнатишда дастурнинг қайси операцияларни амалга оширишга рухсат сўраётганига эътибор бериш, агар бу каби рухсатлар сони асоссиз равишда кўп бўлса бундай турдаги программаларни ишлатишдан воз кечиш тавсия қилганди.

“Ўзкомназорат” интернет фойдаланувчиларидан шу ва шунга ўхшаш бошқа иловаларни юклаб олиш, ўрнатишда ҳушёр бўлишни, коронавирус ҳақидаги маълумотларни расмий ҳамда ишончли манбалардан олиш лозимлигини эслатиб ўтган.

Top