09:06 / 29.05.2020
9547

Абдулла Арипов ва Михаил Мишустин савдо соҳасидаги ҳамкорлик масаласини муҳокама қилди

Абдулла Арипов ва Михаил Мишустин

Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ва Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда пайшанба куни Россия Федерацияси ҳукумати матбуот хизмати хабар қилди.

«Ҳукумат раҳбарлари савдо-иқтисодий, илмий-техникавий соҳаларда Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигининг бир қатор долзарб масалаларини муҳокама қилдилар, шунингдек, МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг 2020 йил 29 май куни видеоконференция орқали бўлиб ўтадиган мажлиси тўғрисида фикр алмашдилар», - дейилади хабарда.

Абдулла Арипов ва Михаил Мишустин икки томонлама ҳамда кўп томонлама алоқалар жадвали ҳақида ҳам сўз юритгани айтилади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 29 май куни Ўзбекистон Республикаси раислиги доирасида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги иштирокчи давлатлари Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси видеоанжуман шаклида бўлиб ўтади. Мажлис Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раислигида ўтади. 

Top