14:35 / 01.06.2020
4121

Андижонда туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари учун камбағалликни қисқартиришга доир ўқув-семинар ташкил қилинди

Андижондаги туман ва шаҳар сектор раҳбарлари камбағалликни қисқартиришга доир ўқув-семинарда иштирок этдилар.  

Вилоятнинг 16 та туман ва шаҳарларидаги 64 та сектор раҳбарлари  ўзларига бириктирилган ҳудудларда истиқомат қилаётган эҳтиёжманд оилаларни жорий йил охиригача “темир дафтар”дан чиқариш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга бағишланган 3 кунлик ўқув-семинарни тинглашди.

 Семинар мавзулари давлат раҳбари томонидан Вазирлар Маҳкамаси мажмуалари раҳбарларига белгилаб берилган муҳим вазифаларни амалда бажариш механизмлари ва тартибини батафсил, аниқ мисолларда тушунтиришга қаратилди.

Дарслар Вазирлар Маҳкамасининг котибият мудирлари, вазирликлар, идоралар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан ҳамда Давлат бошқаруви академияси профессор ўқитувчилари модераторлигида тайёрланган таҳлилий материаллар асосида ўтказилди.

Элмурод Эрматов

Top