01:57 / 11.06.2020
10805

Европа Иттифоқи хорижликлар учун чегараларни 1 июлдан бошлаб очиши мумкин — ОАВ

Фото: Flickr

Евроиттифоқ чегаралари хорижий давлат фуқаролари учун 1 июлдан бошлаб очилиши мумкин. Европа комиссияси мамлакатларга босқичма-босқич чекловларни қисман бекор қилиш режасини тақдим этади, деб ёзмоқда Forbes.

Европа иттифоқи чегараларининг 1 июлдан бошлаб «босқичма-босқич ва қисман» очиш бўйича тавсиялар эълон қилади. Бу ҳақда ЕИ ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Баррел айтиб ўтган. Унинг сўзларини Франциянинг BFM TV телеканали келтирган.

Маълум қилинишича, чегаралар ҳамма давлатлар учун бирдан очилмайди, айримлари учун рухсат берилади ва рўйхат кенгайтириб борилади.

Хорижликларни киритиш бир неча мезон ва принципларга боғлиқ бўлади, лекин Евроиттифоққа аъзо давлатлар ўртасидаги «ягона ёндашув» шарт қилиб олинади, деган Боррель.

У айнан қандай мезонлар назарда тутилаётганига аниқлик киритмаган.

BFM TV’нинг қайд этишича, Евроиттифоқ раҳбарияти фақат тавсиялар жўнатиши мумкин, якуний қарорни ҳар бир давлат ўзи алоҳида қабул қилади.

Top