08:16 / 12.06.2020
15146

Пахтачидаги олтин конидан 6 тонна тош ташиб кетмоқчи бўлган ўнлаб кишилар қўлга тушди

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида жойлашган Қорақўтан конида 7 май куни Миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Фото: Миллий гвардия

Миллий гвардия Қўриқлаш хизматидан маълум қилишларича, кондаги 112-сонли очиқ карьер тушиб текширилганда, 39га яқин фуқаро томонидан 200та полиэтелин қопга жойланган 6 тонна 610 кг, таркибида олтин моддаси бўлиши мумкин бўлган тошлар ҳамда 10та турли русумдаги автомашиналар, 9 дона электр узатгич, 10 дона перфаратор каби асбоблар далилий ашё сифатида олиниб, Пахтачи тумани ИИБга топширилган.

«Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», – дейилади хабарда.

Қайд этилишича, тезкор тадбир Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармаси 11-алоҳида отряди ва Пахтачи туман Ички ишлар бўлими томонидан ўтказилган.

Top