14:44 / 16.06.2020
11723

«Ўзэнергоинспекция» Сурхондарёда трансформатор ўрнатиб берган оила ишига изоҳ берди

Бугун, 16 июнь куни “Ўзэнергоинспекция” томонидан “Электр энергетика соҳасида давлат назоратини амалга ошириш ва тизимдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар” мавзусидаги матбуот анжумани ўтказилди.

Иллюстратив фото

Тадбир давомида ўз маҳалласига трансформатор ўрнатиб берган сурхондарёлик оиланинг бу ишига муносабат сўралганида “Ўзэнергоинспекция” бошлиғи ўринбосари Акбар Йўлдошев шундай жавоб берди:

– Энди, ҳеч кимга сир эмас ҳозир янги уй-жойлар қурилиши кўпайиб кетди. Давлат қурган уйларда коммуникация тармоқлари режалаштирилади, маблағ ажратилади. Узоқ ҳудудларда кўпинча бу нарсага эътибор берилмайди, трансформаторлар қуввати етмайди. Айтайлик, лойиҳа бўйича 60 та хонадон, лекин амалда 100 та хонадон фойдаланади. Ҳудудий электр тармоқлари бунинг ҳисобини олиб боради, фақат алмаштириш босқичма-босқич бўлади.

Сурхондарёдаги ҳолатда бу трансформатор ҳудудий электр тармоқлари томонидан айнан қачон алмаштирилиши режалаштирилгани бўйича аниқ маълумот айта олмайман. Лекин бу албатта режалаштирилган бўлиши керак.

Top