09:59 / 19.06.2020
6709

Жанубий Кореянинг бирлашиш бўйича вазири Шимолий Корея сабабли истеъфо берди

Жанубий Кореянинг Шимол билан бирлашиш бўйича вазири Ким Ён Чхол охирги кунларда Шимолий Корея билан муносабатлар кескинлашгани ортида истеъфо берди.

Фото: AP Photo / Ahn Young-joon

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин амалдорнинг бир неча кундан бери сўраб келган истеъфосини қабул қилган. Ким Ён Чхол ўрнига ҳозирча ҳеч ким тайинланмаган. Амалдор мамлакат аҳолисидан уларнинг тинч ва фаровон Корея яримороли ҳақидаги орзуларини рўёбга чиқара олмагани учун кечирим сўраган.

16 июнда Шимолий Корея Сеул билан чегарадаги алоқа офисини портлатиб юборганди. Шунингдек, Шимол 18 июндан чегарадаги қуролсизлаштирилган ҳудудга яна қўшинларни қайтаришни бошлаган.  

Пхеньяннинг норозилигига Жанубий Корея шимоллик қочоқларга Шимолий Корея тузуми ва унинг раҳбари Ким Чен Инни қораловчи ташвиқот варақалари ва бошқа нарсаларни шимолга жўнатишига тўсқинлик қилмаётгани сабаб бўлган. 

Top