21:29 / 23.06.2020
5637

«Ёнғин оқибатида электр тармоғида узилишлар тикланди» – Паркент бозори яқинида рўй берган ёнғин юзасидан қўшимча маълумот берилди

«Тошкент шаҳар электр тармоқлари» акционерлик жамиятининг жамиятга қарашли 35/6 кВли «Эски Паркент» нимстанциясида келиб чиққан ёнғин натижасида электр энергиясида вужудга келган узилишлар тикланганини маълум қилди. Айни пайтда ҳодиса сабаблари шаҳар электр тармоқлари мутахассислари томонидан ўрганилмоқда.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ахборот хизматининг қайд этишича, ёнғин оқибатида Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар вужудга келган. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан ҳодиса оқибатида электр жиҳозларига келтирилган зарар бартараф этилган. Тез фурсатда электр энергиясидан узилиш бўлган ҳудудларнинг катта қисми қайта тармоққа уланган. Қолган ҳудудларда ҳам электр энергиясини тиклаш чоралари олиб борилаётгани айтилган.

«Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари! Электр энергияси билан вужудга келаётган бундай аянчли оқибатларга йўл қўймаслик мақсадида электр тармоқларига уланиш ва бошқа хизматларни амалга ошириш учун фақатгина ваколатли ташкилот ҳисобланган “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ корхоналарига мурожаат қилишингизни сўраймиз», дейилади хабарда.

Top