16:41 / 27.06.2020
10511

АҚШнинг бош инфекционисти мамлакатда коронавирус билан боғлиқ муаммо жиддий эканлигини айтди

Пандемия бошланганидан буён COVID-19дан 125 мингдан ортик америкалик вафот этган бўлиб, бу жаҳон бўйича мутлақ антирекорд ҳисобланади.

Фото: Reuters

АҚШнинг бош инфекционисти, Америка аллергия ва юқумли касалликлар миллий институти раҳбари Энтони Фаучи мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият жиддий эканлигини айтди. Бу ҳақда "Би-би-си" хабар бермоқда.

Фаучининг сўзларига кўра, АҚШ COVID-19 билан боғлиқ жиддий муаммога дуч келган.

Жонс Ҳопкинс университетининг маълумотига кўра, АҚШда коронавирус юқтирганлар сони 2,5 млн кишига яқинлашган.

26 июнь куни касалланиш ҳолатлари аниқланиши бўйича антирекорд қайд этилди – бир сутка давомида 45 мингдан ортиқ янги ҳолатлар аниқланди. Ундан бир кун аввал 40 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилганди.

Пандемия бошланганидан буён COVID-19дан 125 мингдан ортик америкалик вафот этган бўлиб, бу жаҳон бўйича мутлақ антирекорд ҳисобланади.

Жума уни Оқ уй вакиллари касаллик аломатлари бўлмаганларни ҳам вирусга тест топширишга чақирди. Мутахассислар касалликка чалинганлар бўйича ҳақиқий рақамлар 10 баравар кўп бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top