19:00 / 05.07.2020
6976

«Реал» сафарда «Атлетик»ни енгиб, чемпионликка яқинлашди

Фото: Getty Images

Ла Лига 34-тури доирасида «Реал» Бильбаода «Атлетик» жамоаси устидан кичик ҳисобда ғалабага эришди.

Учрашувнинг 73-дақиқасида Марселога ишлатилган қўполлик VAR тизими орқали аниқланди. Белгиланган пенальтини мадридликлар сардори Серхио Рамос аниқ амалга ошириб, «Реал»га чемпионлик йўлидаги муҳим ғалабани келтирди.

Қайд этиш жоиз, Рамос ўтган турда ҳам айнан 11 метрлик нуқтадан киритилган гол эвазига «Реал»га «Хетафе» устидан муҳим ғалабани тақдим этганди. Испаниялик ҳимоячи кетма-кет сўнгги 5 ўйиндан 4тасида гол уриб, Мадрид клуби ғалабасига ҳисса қўшган.

Ушбу ғалабадан кейин «Реал»нинг очколари сони 77тага етиб, 2-ўриндаги «Барса» билан фарқ ҳозирча 7 очкога етказилди. 

Ла Лига. 34-тур. 5 июнь

Атлетик – Реал Мадрид 0:1

Гол: 0:1 – 73, пенальти Рамос.
Атлетик – Унаи Симон, Мартинес, Капа, Йерай Альварес (Нуньес, 21), Берчиче, Унаи Лопес (Весга, 63), Дани Гарсия (Сансет, 78), Рауль Гарсия, Кордоба (Де Маркос, 63), Муниаин, Уильямс (Вильялибре, 78).
Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль, Рамос, Милитао, Марсело, Каземиро, Вальверде (Кроос, 85), Родриго (Васкес, 74), Модрич, Асенсио (Винисиус Жуниор, 74), Бензема (Йович, 90).

Top