23:53 / 07.07.2020
7656

Судланганлик ҳақида маълумотнома кучли ўнликда – ДХА талаб юқори бўлган давлат хизматларини маълум қилди

Давлат хизматлари Kun.uz’га жамоатчилик томонидан талаб юқори бўлган давлат хизматлари рўйхатини тақдим этди.

Фото: KUN.UZ

Рўйхатдан 10 та давлат хизмати жой олган.

Агентлик директорининг матбуот котиби Севара Зокированинг қайд этишича, бугунги кунда ўзбекистонликлар томонидан талаб юқори бўлган 10 та давлат хизмати қуйидагилар:

1. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо сертификатини бериш     

2. Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш;

3. СТИР ни аниқлаш;

4. Табий газни ҳисобга олиш ускунаси (ҳисоблагич)ни қайта қиёслаш кўригидан ўтказиш учун ариза бериш;

5. Фуқароларга фарзанд туғилганда тўланадиган бир маротабалик нафақа пулини олиш учун мурожаат қилиш;

6. Пенсия ва нафақалар миқдори тўғрисидаги маълумотнома бериш;

7. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш     

8. Кадастр паспортини келишиш;

9. Фуқароларнинг Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати;

10. Фуқароларнинг Наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш.

Зокированинг қўшимча қилишича, давлат хизматлари марказларининг филиаллари томонидан жорий йилнинг 1 январидан 1 июль кунига қадар жами 17 912 та хизмат кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда республикамиз шаҳар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардаги маҳаллаларида Давлат хизматлари марказларининг жами 57 та филиаллари фаолият юритмоқда.

Top