03:06 / 11.07.2020
9824

Ла Лига. «Реал» кетма-кет саккизинчи ўйинда ғалаба қозониб, чемпионликка яқинлашди

Фото: AP

Испания чемпионатида 35-тур ўйинлари давом эттирилди. Турнир жадвали етакчиси «Реал» ўз майдонида лигада қолиш учун курашаётган «Алавес»ни 2:0 ҳисобида енгиб, чемпионликка яқинлашди. Бу Зидан жамоасининг Ла Лига ўйинларидаги кетма-кет саккизинчи ғалабаси бўлди.

Ғалабадан сўнг «Реал»нинг очколари сони 80тага етди ва мадридликлар «Барселона» билан 4 очколик фарқни сақлаб қолишди. «Алавес» эса 35 очко билан 17-поғонада қолди. Чемпионат тугашига яна 3 тур қолди.

Ла Лига. 35-тур

Реал Мадрид – Алавес 2:0

Голлар: Бензема (11, пенальти), Асенсио (50).
Реал Мадрид: Куртуа, Варан, Милитао, Менди, Васкес, Кроос, Модрич (Вальверде, 70), Асенсио (Винисиус Жуниор, 70), Каземиро, Родриго (Иско, 82), Бензема (Азар, 82).
Алавес: Роберто, Эли, Лагуардиа, Марин, Химо Наварро (Агиррегабириа, 23), Мендес (Сайнс, 68), Фейса (Махмуд, 55), Берк, Камараса, Лукас Перес (Риоха, 55), Хоселу (Родригес, 69).
Огоҳлантириш: Маҳмуд (83).

Top