02:18 / 14.07.2020
4373

Токиода ўз ихтиёри билан ишини тўхтатган тунги клуб ва барларга ҳукумат пул тўлайди

Фото: iStock

Фаолиятини тўхтатган муассасаларга 500 минг иен (4670 доллар) пул берилади.

Ўтган ҳафта охирида Токиода коронавирус юқтириш билан боғлиқ 224та ҳолат қайд этилди. Бу пандемия бошланганидан буён энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Расмий маълумотга кўра, ушбу ҳолатларнинг 80 фоизи 20 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар орасида аниқланган.

Токиода 12 июль ҳолатига касалликка чалинганлар сони 7721 нафарни ташкил этмоқда. Бу бутун мамлакатдаги ҳолатларнинг учдан бир қисмидан кўпроқни ташкил этади. Аммо ҳукумат муассасаларни ёппасига ёпишни режалаштирмаяпти.

The Guardian нашрининг ёзишича, шаҳар раҳбариятида муассасаларни мажбуран ёпишга ваколат йўқ. Шу боис шаҳар ҳокимияти ўз ихтиёри билан фаолиятини тўхтатиб турган муассасаларга субсидия тўлашга ваъда берди. Ўн кун ёки ундан ортиқ вақт давомида ишини тўхтатган тунги клублар 500 минг иен олиши мумкин.

Токиода пандемия сабабли жорий этилган фавқулодда ҳолат 7 апрелдан 25 майгача амал қилди. Сўнгра Япония ҳукумати чекловларни юмшатишга қарор қилди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top