14:55 / 22.07.2020
4695

Тошкентда йўл кира нархини асоссиз оширган 64та йўналишсиз таксиларнинг лицензия варақалари бекор қилинди – вазирлик

Бугун, 22 июль куни АОКА штабида Транспорт вазирлиги иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар Транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраев карантин пайтида Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган йўналишсиз такси ҳайдовчилари ҳақида маълумот берди.

«Тошкент шаҳар транспорт бошқармасининг автомобилларда ташувлар хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш бўлими нозирлари солиқ, монополияга қарши кураш ташкилоти ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари билан бирга Тошкент шаҳридаги 32га мадад постларида ана шундай табирларни олиб боришмоқда.

Жорий йилнинг 10 июлидан айни кунга қадар йўл ҳақини асоссиз оширган ёки тендер шартномаси талабларини бузган 25та юридик корхоналарига маъмурий чоралар қўлланди. 64та йўналишсиз таксиларнинг лицензия варақалари бекор қилинди. Бундан ташқари, яна 9та юридик корхонага чора кўриш ва 21та таксининг лицензиясини бекор қилиш бўйича тайёрланган ҳужжатлар судга тақдим этилди», деди Жўраев.

Қўшимча қилинишича, таксилар томонидан олиб кетилаётган йўловчилар билан ўтказилаётган суҳбатлар жараёнида ҳамда карантиндан аввалги ҳолатлар билан таққослаш орқали нархлар бўйича аниқлик киритилмоқда.

Top