09:10 / 24.07.2020
2887

Январь-июнь ойларида 46,6 мингта янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил қилинди 

2020 йилнинг январь-июнида кичик тадбиркорликнинг ЯИМдаги улуши 51,3 фоизни ташкил этди.

Кичик тадбиркорлик субъектларининг сони ҳар 1000 аҳолига 14,4 бирликни ташкил қилди.

Давстатқўм хабарига кўра, 2020 йилнинг январь-июнида 46,6 мингта янги кичик корхона ва микрофирмалар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил қилинди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,8 фоизга кам.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича энг кўп кичик корхона ва микрофирмалар савдода 16588 та, саноатда 9713 та, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида 8525 та, қурилишда 3302 та, яшаш ва овқатланишда 2460 та, ташиш ва сақлашда 1148 та ташкил этилган.

2020 йилнинг январь-июнида янги ташкил этилган кичик корхона ва микрофирмаларнинг ҳудудлар бўйича энг кўпи Тошкент шаҳрида – 7008 та, Сурхондарё вилоятида – 4906 та, Андижон вилоятида – 4508 та, Самарқанд вилоятида – 4049 та, Тошкент вилоятида – 3991 та ва Наманган вилоятида – 3184 тани ташкил этган. Шунингдек, энг паст кўрсаткич Сирдарё вилоятида – 1783 тани ташкил этган.

2020 йилнинг январь-июнь ойларида ҳудудлар бўйича янги ташкил этилган кичик корхона ва микрофирмаларнинг жами миқдоридан энг кўп улуш Тошкент шаҳри – 15,1 фоиз, Сурхондарё вилояти - 10,5 фоиз, Андижон вилояти - 9,7 фоиз, Самарқанд вилояти - 8,7 фоиз, Тошкент вилояти - 8,6 фоиз, Наманган вилояти - 6,8 фоиз, Хоразм вилояти - 6,1 фоиз, Фарғона вилояти - 5,8 фоизга тегишли.

Top