17:28 / 04.08.2020
2892

Еврокомиссия коронавирус сабабли Евроиттифоқ ичида чегараларни ёпмасликни тавсия қилди

Европанинг кўплаб давлатларида кузатилаётган касалланиш даражаси ўсиши ҳукуматларни Евроиттифоқнинг ички ва ташқи чегараларини ёпиш эҳтимоли ҳақида бош қотиришга мажбур қилмоқда.

Фото: DPA

Евроиттифоққа аъзо мамлакатлар коронавирус тарқалиши ҳолатлари ўсишига қарамасдан ички чегараларни ёпмаслиги лозим.

 Еврокомиссия вакили Литва президенти Гитанас Науседанинг чегараларни ёпиш тўғрисидаги фикрига жавобан ана шу нуқтаи назарни билдирди.

"Бу борада Еврокомиссиянинг фикри ўзгаргани йўқ. ЕИ ички чегара назоратидаги самарасиз чекловлардан қочиш керак", - деди у.

 Европанинг кўплаб давлатларида кузатилаётган касалланиш даражаси ўсиши ҳукуматларни Евроиттифоқнинг ички ва ташқи чегараларини ёпиш эҳтимоли ҳақида бош қотиришга мажбур қилмоқда.

 Ҳокимият вакиллари вирус жиддий авж олган муайян минтақаларда маҳаллий локдаун жорий этаётган Испанияда касалланишнинг кескин ортиши кузатилмоқда.

 Германия соғлиқни сақлаш вазири Йенс Шпаннинг айтишича, у касалланиш статистикаси кескин юқорилаган сўнгги кунларда қаттиқ хавотирга тушмоқда.

 Руминия ҳукумати ҳам Covid-19'нинг янги тўлқини фонида қоидаларни қатъийлаштирмоқда: жамоат жойларида ниқобда бўлиш мажбурий, бар ва бошқа бир неча идоралар иш соатига чеклов ўрнатилади.

Top