17:42 / 08.08.2020
8358

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил топганидан буён 300 нафарга яқин маҳалла раислари ишдан бўшатилди

Бугун, 8 август куни АОКА ҳузуридаги штабда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги иштирокида брифинг ўтказилди. Вазирлик ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева тизимда йўл қўйган камчиликлари туфайли лавозимидан озод этилган маҳалла фуқаролар раислари ҳақида ахборот берди.

Фото: norma.uz

“Жойларда вазирлик тизимида фаолият олиб бораётган мутасаддилар томонидан камчиликларга йўл қўйилмоқда. Буни тан олиш керак. Вазирлик ташкил топганидан буён фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун 34 нафар туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари бошлиқлари, 283 нафар маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари лавозимидан озод этилди. 8 нафар туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари бошлиқлари ҳамда 103 нафар маҳалла раисларига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Шу билан бир қаторда, Қизириқ туманидаги ҳолат ва Бўстонлиқ туманидаги ер сотган маҳалла раислари ҳолати бўйича ахборот берадиган бўлсак, маҳалла раислари билан тузилган меҳнат шартномалари ўз хоҳишига кўра ёзган аризаларига мувофиқ, ўрнатилган тартибда бекор қилинган. Хусусан, мавжуд вазият юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тегишли тартибда тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда”, - деди Боймирзаева.

Top