00:27 / 14.08.2020
7903

Бухоро вилоятида 65 мингдан ортиқ эҳтиёжманд инсонларга моддий ёрдам тарқатилмоқда (видео)

12 августдан Ўзбекистонда эҳтиёжманд оилаларга бир марталик моддий ёрдам берила бошланди.

Хусусан, Бухоро вилоятида пандемия шароитида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож, «темир дафтар»га киритилган 17 316 та эҳтиёжманд оилага жами 14,4 миллиард сўм тарқатиб чиқилмоқда.

Рўйхатга киритилган 65 517 кишининг ҳар бирига 220 минг сўмдан берилмоқда.

Маблағлар маҳалла ва секторлар масъул ходимлари томонидан, нақд шаклда тарқатилмоқда.

14,4 миллиард сўмлик моддий ёрдам берилиши режалаштирилган.

12 август ҳолатига, вилоятнинг шаҳар ва туманларидаги 453 та маҳаллада яшовчи 13 230 та оиладаги 48 748 кишига 10 724 560 000 сўмлик маблағлар етказиб берилди.

Айни пайтда маблағларни эгаларига етказиб бериш тадбирлари давом этмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, президент фармони билан республика бўйича эҳтиёжманд аҳолига 380 миллиард сўм тарқатилиши белгиланган.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top