21:28 / 19.08.2020
2881

Qatar Airways ўз мижозларига ишлатилмаган чипталар учун 1,2 миллиард доллар қайтариб берди

Qatar Airways авиакомпанияси март ойидан бери 600 минг мижозига пандемия сабабли ишлатилмаган чипталар қийматини қайтариб берди. Мижозларга қайтарилган пулларнинг умумий қиймати 1,2 млрд долларни, яъни бир чиптага ўртача 2 минг долларни ташкил қилган.

Фото: AFP

Qatar Airways’нинг тижорат бўйича директори Саймон Толлинг-Смитнинг таъкидлашича, ушбу тўловлар компания молиявий кўрсаткичларига зарба бўлган, бироқ “авиакомпания бу зарбани енгиб ўтиш учун етарлича кучлидир ҳамда мижозлари ва ҳамкорлари олдида масъулиятли бўлиши лозим”.

Пуллар уларнинг қайтарилиши учун ариза берилгандан кейин 30 кун давомида қайтарилган. Бундан ташқари, Qatar Airways 36 фоиз мижозини чипталарни 10 фоизлик бонусга эга ваучерларга алмаштиришга кўндира олган.

Компания янги чипталарга талабни жонлантириш учун мижозлар учун қулай схемани таклиф қилмоқда: эндиликда чиптани 2 йил олдин сотиб олиш, унда парвоз санасини кўп марта бепул ўзгартириш, бир давлат чегарасида парвоз амалга ошириладиган шаҳарни ва чиптада охирги манзил сифатида дастлаб кўрсатилган шаҳарни ундан 8 минг кмгача узоқликда жойлашган бошқа шаҳарга ўзгартириш мумкин.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top