15:47 / 20.08.2020
5633

Европа мамлакатларида коронавирус юқтириш ҳолатлари кескин ўсгани кузатилмоқда

Германияда ўтган сутка давомида 1,7 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилди – бу апрелдан буён қайд этилган рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Фото: Reuters

ЕИнинг аксарият мамлакатларида COVID-19 коронавирусини юқтириш ҳолатлари сони кескин ўсгани қайд этилмоқда, деб хабар берди Европа ОАВ.

 Хусусан, 19 август куни Испанияда 3 715та янги ҳолат қайд этилди, бу июнь охиридан буён сутка давомида кузатилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Италияда чоршанба куни коронавирус инфекцияси юқтириш билан боғлиқ 642та ҳолат қайд этилди, бу мамлакатда май ойи охиридан буён энг юқори кўрсаткичдир.

Германияда эса ўтган сутка давомида 1,7 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилди – бу апрелдан буён қайд этилган рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Францияда ҳар учинчи шаҳарда одам гавжум жойларда ниқоб тақиш мажбурий этиб белгиланди. Мамлакатда сутка давомида 3,8 мингта коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top