14:36 / 25.08.2020
7241

Нукусда «Дамас»нинг поезд вагони билан тўқнашуви оқибатида 4 киши тан жароҳати олди 

Мазкур тўқнашув юзасидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 25 август куни соат 08:00ларда, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар ҳудудидан ўтувчи А380 автомобиль йўлининг 767-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган С.Б. “Дамас” русумли автомобилни 6 нафар йўловчи билан бошқариб кетаётиб, темир йўл кесишмаси орқали ҳаракатланиш қоидаларини бузиши оқибатида тепловоз тортиб келаётган поезд вагони билан тўқнашган.

Натижада, ушбу автомобиль ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчиси тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилишган.

Мазкур тўқнашув юзасидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 19 август куни Андижон шаҳрида "Ласетти" ҳайдовчиси темир йўл кесишмасини тўсувчи қурилмага урилгани ҳақида хабар берилган эди.

“Барча ҳайдовчилардан темир йўл кесишмаси орқали ҳаракатланиш қоидаларига риоя қилишларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.

Top