07:53 / 01.09.2020
5680

Наманганда руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда турувчи шахс 5-синф ўқувчисига тан жароҳати етказди

Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жорий йилнинг 30 август куни соат 13:30ларда Наманган тумани Қирғизқўрғон маҳалласида яшовчи фуқаро ҳеч бир сабабсиз туманнинг Бўстон маҳалласида ота-онаси қарамоғида яшовчи 5-синф ўқувчисини уриб, унга тан жароҳати етказган

Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, суриштирув ишлари давомида болани калтаклаган 24 ёшли йигит 2006 йилдан буён Тўрақўрғон туманига қарашли руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда туриши маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

“Ҳурматли ота-оналар вояга етмаган фарзандингизга эътиборли бўлинг. Уларни уйингиздан узоқ ҳудудларда ёлғиз ҳаракатланишига йўл қўйманг!” - дейилади маълумотда.

Top