16:33 / 01.09.2020
22208
Реклама

«To‘xtaniyoz-ota» маҳсулотларига Ўзбекистонда ташкил этилган «Ҳалол» маҳсулотлар ва хизматлар идорасининг илк сертификати берилди

SMIIC халқаро стандарти талаблари асосида Ўзбекистонда ташкил этилган «Ҳалол» маҳсулотлар ва хизматлар идорасининг илк мувофиқлик сертификати берилди.

Мамлакатимиз экспорт салоҳиятини ошириш ва зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида маҳсулотлар сифатини баҳолашда анъанавий усуллар билан бирга маҳсулотларнинг сифат кўрсатгичлари ва ҳавфсизлик жиҳатларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, халқаро стандартлар жорий этилмоқда.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги байрами арафасида, халқаро стандартларга мувофиқ ISO 9001 ва 22000 стандартлари билан бирга SMIIC халқаро стандартини жорий этган «To‘xtaniyoz-ota» фермер хўжалигига Ўзбекистонда SMIIC ташкилоти халқаро стандарти талаблари асосида ташкил этилган «Ҳалол» маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш идорасининг илк мувофиқлик сертификати берилди.

Республикамиздаги ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш корхоналарида SMIIC халқаро стандартини жорий этилиши мамлакат экспорт салоҳиятини кенгайтириш, маҳсулотлар экспортининг тўлақонли ривожига тўсқинлик қилаётган ғовларни бартараф этиш, маҳсулот сифат кўрсатгичлари ва ҳавфсизлик жиҳатларини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Маълумот сифатида шуни таъкидлаш жоизки, 2018 йил 2 октябрда мамлакатимизда «SMIIC Устави ва Тартиб-қоидалари ратификация қилиш тўғрисида» ЎРҚ-493-сонли Қонун қабул қилинди ва 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ушбу ташкилотга тўлақонли аъзо бўлди. Ўзбекистон Стандартлар институти ҳузурида «Ҳалол» маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш идораси ташкил этилди. SMIIC халқаро стандарти аудит жараёнлари «Ўзстандарт» агентлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлар идораси ва соҳага оид тегишли вазирлик, идораларинг экспертлари томонидан олиб борилади.

Ҳозирги кунда SMIIC ташкилоти қошида турли хил йўналишларда оид 18та техник қўмита мавжуд бўлиб, қўмиталар томонидан 35та стандарт ишлаб чиқилди. Республикамизда хам SMIIC ташкилотининг «Ҳалол» талабларига мувофиқ 6та давлат стандартлар ишлаб чиқилиб қабул қилинган. SMIIC стандартлари ва Ҳалол мувофиқликни баҳолаш бўйича Туркия, Малайзия, Эрон, Индонезия, Бирлашган Араб Амирлиги, Сингапур ва Саудия Арабистонининг халқаро тан олинган ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.

Инстаграм: @toxtaniyoz_ota_uzb

Фейсбук: fb.com/toxtaniyozota

Телеграм: t.me/Toxtaniyoz_Ota

Реклама ҳуқуқи асосида

Top