12:30 / 02.09.2020
11091

2019 йилда «Қоракўл Зиё»да таҳсил олган абитуриентларнинг 90 фоиздан ортиғи талаба бўлди

Истаймизми-йўқми, бундан буёғига замонавий, ахборотлашган, рақамли дунёда билимли, интеллектуал, дунёқараши кенг, айниқса, аниқ фанларни пухта ўзлаштирган кадрларга эҳтиёж ортиб бораверади. Бундай кадрлар ҳар қандай мамлакат тараққиётининг локомотиви, етакчи кучига айланади.

Сиз ҳам улар сафида бўлишни, етук кадр сифатида нафақат ҳаётда, балки жамиятда ҳам мустаҳкам ўрин эгаллашни истайсизми?

У ҳолда биз сизга иқтидорингизни кашф қилишда кўмаклашамиз!

“Қоракўл-Зиё” ўқув марказининг фаолият турлари серқирра. Бу ерда нафақат олий ўқув юрти талабаси бўлиш истагидаги абитуриентлар, балки нуфузли Президент мактаблари, Ал-Хоразмий каби ихтисослаштирилган мактабларда ўқишни истаган ўқувчилар ҳам ўз билимларини оширишлари мумкин!

Фарзандининг келажагига бефарқ бўлмаган ота-оналар ва ўз келажагини бугундан қуришни истаган ёшлар “Қоракўл-Зиё” ўқув марказида ўзлари кутган натижага эришишлари мумкин. Бу ерда дарслар Буюк Британия, Россия, Сингапур, Финландия каби илғор мамлакатларнинг таълим дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилган аниқ фанлар бўйича махсус дастурлар асосида ўқитилади.

Ҳа-я, Қоракўл деган номданоқ англагандирсиз, ўқув маркази аниқ фанлар бўйича республика ва жаҳонни ҳайратга солган натижаларга эришган Қоракўл математика мактаби тажрибаси асосида иш олиб боради.

Хўш, бу натижаларга қандай эришилади дейсизми?

“Қоракўл-Зиё” ўқув марказида республика ва халқаро фан олимпиадаларининг ғолиблари бўлган малакали тренер-ўқитувчилар фаолият юритади. Улар умумтаълим мактабларининг 5-11-синф ўқувчиларини математика, физика ва кимё фанларидан шаҳар, республика ҳамда жаҳон миқёсидаги фан олимпиадаларига тайёрлашади.

Ҳозирга қадар марказ ўқувчилари нуфузли жаҳон фан олимпиадаларида 1та олтин, 8та кумуш ва 10та бронза медалларни қўлга киритишди.

Муваффақиятнинг яна бир калити ўқув марказида ўқувчилар ва абитуриентларнинг билимларини назорат қилиш бўйича мунтазам мониторинг ва тизимли таҳлил йўлга қўйилганлигидадир.

“Қоракўл-Зиё” – энди фарзандингиз келажаги ҳақида фақат сиз эмас, биз ҳам қайғурамиз!

Ўқув марказига қабул 3 сентябрдан 1 октябрга қадар давом этади!

Шошилинг! Ўринлар сони чекланган!

Чорсу филиали:      99) 995-44-00

Олмазор филиали:   99) 996-44-00

Сергели филиали:   99)997-44-00

Чилонзор филиали:  99) 998-44-00

Telegram: @qorakolziyo

Реклама ҳуқуқи асосида

Top