21:18 / 03.09.2020
8510

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон миллий жамоаси Тожикистон устидан қийин ғалабага эришди

Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентда Тожикистон миллий жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб, қийинчилик билан ғалабага эришди.

Ўртоқлик мақомидаги ушбу баҳсда бош мураббий Вадим Абрамов легионер футболчиларимиз хизматидан фойдалана олмай, Суперлига клубларидан таклиф этилган футболчилардан фойдаланди.

Учрашувнинг 33-дақиқасида Шаҳзод Убайдуллаев ўйинда ҳисобни очиб, миллий жамоа сафидаги дебютида ўз номига гол ёзиб қўйди – 1:0.

Учрашувнинг иккинчи бўлимини ҳужумкор бошлаган Усмон Тошев қўл остидаги тожикистонликлар 48-дақиқада ҳисобни тенглаштиришди. Захирадан майдонга тушган Зоир Жўрабоев Неъматов дарвозасини ишғол этди – 1:1.

67-дақиқада эса учрашув бош ҳаками Аҳрол Рисқуллаев Ойбек Бозоров жарима майдонида тожикистонлик футболчи Жаҳонгир Эргашев томонидан қўполлик билан тўхтатилди деб ҳисоблаб, 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Тўпга яқинлашган Мурод Холмуҳаммедов пенальтидан аниқ фойдаланди – 2:1.

Ушбу натижа ўйин охиригача ўзгармади ва Ўзбекистон миллий жамоаси узоқ танаффусдан кейин Тошкентда ўтказган бу йилги дастлабки ўйинида пенальти эвазига қўшниларимиз устидан ғалабага эришди.

3 сентябрь (пайшанба)
Ўзбекистон – Тожикистон - 2:1
Тошкент, «Локомотив» стадиони. Томошабинсиз. 

 

  • Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов, Жасур Мухторов.
  • Голлар: Шаҳзод Убайдуллаев 33, Мурод Холмуҳаммедов 67 пенальтидан - Зоир Жўрабоев 48.
  • Ўзбекистон: 12.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 3.Иброҳимхалил Йўлдошев, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 10. Аброр Исмоилов (5. Акмал Мозговой, 75), 13. Санжар Қодирқулов (8.Нурилло Тўхтасинов, 65), 15.Мурод Холмуҳаммедов (21.Искандар Шойқулов, 85), 17. Шаҳзод Убайдуллаев (19. Шоҳруз Норхонов, 65), 18.Лутфулла Тўраев, 20. Ҳожимат Эркинов (7.Қувондиқ Рўзиев, 65), 22.Ойбек Бозоров (23.Фаррух Икромов, 85)
  • Тожикистон: 23. Шоҳруҳ Қирғизбоев, 4.Хуршед Бекназаров (2.Зоир Жўрабоев, 46), 5. Манучеҳр Сафаров, 7. Комрон Турсунов, 9. Алишер Жалилов, 17. Эҳсони Панжшанбе, 19.Аҳтам Назаров, 20.Амирбек Жўрабоев, 21.Манучеҳр Жалилов (11. Шериддин Бобоев, 46), 22. Жаҳонгир Эргашев (15.Умаржон Шарипов, 83), 24. Давронжон Эргашев (25. Ваҳдат Ханонов, 75).
Top