17:22 / 04.09.2020
8952

EPSILON (EDC): Қирққулоч-4 қудуғининг кунлик дебити 300 минг куб.м газни ташкил этди

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни Қирққулоч-4 қудуғини ўзлаштириш ишлари уни тўлиқ таъмирлаш ҳамда углеводородлар қазиб чиқаришни кўпайтиришга йўналтирилган янги технологияларни, жумладан ГРП қўллаш ҳисобига ўз якунига етди. Ишлар натижасида газнинг саноат миқёсидаги оқими олинди.

Қазиб чиқарилаётган углеводородларни аҳолига етказиб бериш мақсадида қудуқни асосий газ қувурига улаш ишлари 5 сентябрь куни амалга оширилади. Бажарилаётган барча ишлар санитария-эпидемиология ҳамда экология талабларига риоя қилинган ҳолда олиб борилмоқда.

Epsilon Матбуот хизмати

Top