16:50 / 06.09.2020
15642
Реклама

NRG Mirzo Ulug‘bek турар жой мажмуасидаги уйлар илк кундаёқ ўз мижозларини топди

5 сентябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманининг марказида жойлашган NRG компаниясининг Mirzo Ulug‘bek номли турар жой мажмуасидаги уйлар сотуви (биринчи босқичи) бошланди. Узоқ кутилган бу лойиҳада сотувлар бошланган илк кунидаёқ 30дан ортиқ шинам хонадонлар ва шахсий ҳовлиси бор City House'лар сотилди. Ушбу мажмуа яшаш учун жуда қулай манзилда жойлашгани ҳамда нархлари ҳам ҳамёнбоп бўлганлиги учун савдоси ҳам чаққон бўлиши аввалдан кутилган эди.

Мажмуа очилишида NRG компаниясининг асосчиларидан бири – Мурод Назаров, лойиҳа раҳбари Сагитжон Сакалов ҳамда компаниянинг энг садоқатли мижозлари иштирок этишди.

«Бу ҳудуд азалдан яшаш учун қулай ҳисобланиб келинган. Кўплаб мактаблар, болалар боғчалари, парк, спорт муассасалари, метро каби кўплаб қулайликлар албатта ҳар қандай лойиҳани қадрини ошириб юборади. Мен ушбу хонадонларнинг бўлажак соҳиблари қанчалик бахтиёр ва шодликда яшашларини тасаввур қилаяпман», – деб баён қилди Мурод Назаров ўзининг тантанали нутқида.

Mirzo Ulug‘bek турар жой мажмуаси – Ўзбекистон ва Қозоғистон кўчмас мулк бозорида ўзининг услуби ва сифати жиҳатидан ишонч козона олган икки йирик қурилиш компаниялари – Murad Buildings ва Bi Group (Қозоғистон) ҳамкорлигида яратилган NRG компаниясининг лойиҳасидир. Ушбу лойиҳани юқори сифатли, ҳамёнбоп уй-жой сифатида, шунингдек илғор қурилиш, инновациялар ва smart-технологиялар тажрибасини ўзида мужассам этган маскан сифатида ифодалаш мумкин.

NRG Mirzo Ulug‘bek турар жой мажмуаси шаҳар марказида, аммо йўллар шовқинидан узоқда жойлашган. Пухта ўйланган концептуал архитектура, кўкаламзорлаштириш, машиналар кирмайдиган ям-яшил кенг ҳовли, уйнинг ташқи атрофи ва ҳовли остида жойлашган автотураргоҳ...

Шунингдек, болалар ва спорт майдончалари, болалар аравачалари учун йўлаклар, гўдаклар зонаси, биринчи қаватдаги хонадонларда шахсий ҳовличалар ва ҳатто шу мажмуа аҳолиси учун шинам чойхонача ҳам барпо қилинади.

Бир қадам масофада барча инфратузилмалар – 8та болалар боғчаси, 5та мактаб, 2та олийгоҳ, 4та спорт мажмуаси, 2та истироҳат боғи ва 6та тиббиёт муассасалари мавжуд.

NRG Mirzo Ulug‘bek турар жой мажмуаси ўз мижозларини чиройли ҳурмат ила кутиб олишга тайёр.

Манзил: Тошкент шаҳри, «Буюк Ипак Йўли» метро бекати, Сайрам кўчаси, 26-уй

Сотув офисининг иш вақти: соат 10:00 дан 21:00 гача.

Телефон: 1060

Сайт: nrg.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top